Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия тадбирлари доирасида Нукус шаҳрида болалар церебрал фалажи ташхиси қўйилган 10 нафар беморга вертикализатор, ихтисослаштирилган ходунлар, ортопедик кўп функцияли стуллар каби махсус реабилитация ускуналари топширилди.

Шунингдек, она-оналарга махсус инструкторлар билан ушбу мосламалардан қандай фойдаланиш бўйича уйларига бориб зарур ишлар олиб борилди.

Ушбу замонавий мосламалар болаларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш, мушакларини мустаҳкамлаш ва кундалик ҳаётда ўзларини янада ишончли ҳис қилишига хизмат қилади.

Манба: Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди