Бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган молиявий хизматлардан барча фуқароларнинг тенг ва эркин фойдаланишини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан шаҳар банкларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш ва инклюзив хизматларни кенг жорий этилганлиги оммага кўрсатиш мақсадида ижтимоий объектларда жамоатчилик назорати қилишда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шаҳар банкларида тўсиқсиз муҳит, аввало, банк биноларининг жисмоний жиҳатдан барча учун қулай бўлиши, кириш йўлаклари пандуслар билан жиҳозланиши, ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун кенг эшиклар ва қулай ҳаракатланиш йўлаклари ташкил этилиши, лифтлар ҳамда санитария хоналари мослаштирилиши, Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи мижозлар учун тактил йўлакчалар, Брайл алифбосидаги кўрсаткичлар, овозли навбат тизимлари ҳамда электрон хизматлардан фойдаланиш, эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун визуал ахборот воситалари, электрон навбат мониторлари ва зарур ҳолларда ишора тили хизматлари имкониятларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, туман бўлинмалари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси ва Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

Жамоатчилик назоратини ўтказишдан мақсад – ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларнинг амалдаги давлат стандартларига мослиги, банк ходимларининг ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш маданияти ва инклюзив хизмат кўрсатиш, рақамли банк хизматларининг оммалашиш яратилган шароитларни амалдаги давлат стандартларига мослигини шаҳар банкларида тўсиқсиз муҳитни яратишда жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.

«Тўсиқсиз муҳит» тамойилларини инклюзив ёндашув жамиятда тенг имкониятларини мустаҳкамланишига асос бўлади.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.