Бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган кўп тармоқли тиббиёт муассасалар, оилавий поликлиникалар, Давлат хизматлари маркази ва банклар хизматлардан барча фуқароларнинг тенг ва эркин фойдаланишини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан туман ижтимоий объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш ва инклюзив хизматларни кенг жорий этилганлиги оммага кўрсатиш мақсадида жамоатчилик назорати қилишда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман ижтимоий объектларида банкларида тўсиқсиз муҳит, аввало, Давлат муассасалар ва банк биноларининг жисмоний жиҳатдан барча учун қулай бўлиши, кириш йўлаклари пандуслар билан жиҳозланиши, ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун кенг эшиклар ва қулай ҳаракатланиш йўлаклари ташкил этилиши, лифтлар ҳамда санитария хоналари мослаштирилиши, Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи мижозлар учун тактил йўлакчалар, Брайл алифбосидаги кўрсаткичлар, овозли навбат тизимлари ҳамда электрон хизматлардан фойдаланиш, эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун визуал ахборот воситалари, электрон навбат мониторлари ва зарур ҳолларда ишора тили хизматлари имкониятларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Хўжайли туман бўлинмаси ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Хўжайли туман бўлинмасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги ижтимоий объектларни кўздан кечирди.
Жамоатчилик назоратини ўтказишдан мақсад – ижтимоий соҳа объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитларнинг амалдаги давлат стандартларига мослиги ва яратилган шароитларни амалдаги давлат стандартларига мослигини туман муассасаларида тўсиқсиз муҳитни яратишда жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.
«Тўсиқсиз муҳит» тамойилларини инклюзив ёндашув жамиятда тенг имкониятларини мустаҳкамланишига асос бўлади.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.



Отправить комментарий
Отправить комментарий