Бугунги кунда шаҳарларимиз ривожланиб, замонавий автобуслар ва бекатлар қиёфа касб этмоқда. Ҳар қандай жамиятнинг чин вазиятдаги маданияти ва ривожланганлик даражаси унинг энг заиф қатламларига, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатаётган ғамхўрлиги ва яратиб берган шароитларини ўрганиш Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик назорати тадбирлари алоҳида эътиборга эга ҳисобланади.

Нукус шаҳри жамоат транспортининг ногиронлиги бўлган шахсларга қулайлиги юзасидан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ижтимоий инспекция ва Транспорт назорати инспекцияси билан ҳамкорликда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Жамоатчилик назоратини ўтказиш жараёнида жамоат транспортида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратилганлиги ва автобусларга қуйидаги шароитлар мавжудлиги кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида пандуслар ва мосламалар аравачасида ҳаракатланувчи шахслар учун пандусларнинг соддалиги, махсус жойлар салонда ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган ўриндиқлари ва уларнинг белгиланиши, ахборот муҳити эшитиш ва кўриш қобилияти чекланган йўловчилар учун бекатларни эълон қилиш тизими ва маълумот таблоларининг мавжудлиги ва ҳайдовчилар маданияти имконияти чекланган йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича кўникмаларигини кўздан ўтказилди.

Бундан асосий мақсад – ногиронлиги бўлган фуқаролар учун тўсиқсиз шаҳар транспортларида фойдаланишда барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратиш ва "Тўсиқсиз муҳит" тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.