Инсон саломатлигига ғамхўрлик қилиш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Чимбой тумани бўлинмаси томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди кўмагида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу лойиҳа амалга оширилди.
Мазкур лойиҳа доирасида Чимбой туманида истиқомат қилувчи, юқори "лаб дефекти" юз-жағ соҳасидаги туғма анатомик нуқсонларни (масалан, лаб ва танглай ёриғи) ҳамда катаракта касаллиги сабабли соғлиғида муаммолар кузатилган 5 нафар фуқарога юқори малакали мутахассислар томонидан бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Амалга оширилган жарроҳлик муолажалари натижасида беморларнинг соғлиғини тиклаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг жамиятда фаол иштирок этиши учун муҳим имконият яратилди. Бу каби хайрли ташаббуслар ногиронлиги бўлган ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Чимбой тумани бўлинмаси келгусида ҳам давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш, тиббий-ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича эзгу ишларини изчил давом эттиради.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.




Отправить комментарий
Отправить комментарий