Туризм – бу тарихий жойлар билан танишиш ва маданий меросни ўрганишида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган «Тўсиқсиз туризм» дастури амалга оширилмоқда.

Шу тариқа ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ташаббуси билан Хоразм воҳасининг юраги ҳисобланган Хива очиқ осмон остидаги музей-шаҳар ва «Арда Хива» туристик мажмуасига саёҳат қилишдаги Ичан-қалъа деворлари ичида ўнлаб тарихий обидалар, мадрасалар, масжидлар ва муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишга қаратилган ёндашувдир.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳам жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида қадимий шаҳарларни саёҳат қилиш, тарихий ва маданий объектларга ташриф буюриш, янги таассуротларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Ташкил этилган мазкур саёҳат орқали ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари замонавий «Арда Хива» туристик мажмуаси ва Хиванинг қадимий тарихини ўрганиш, ўзига хос архитектура ёдгорликлари ва обидалари билан танишиш қаторида, Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) ташриф буюриш имкониятига эга бўлишди.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.