Нукус шаҳрида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлинмаси ҳамда Нукус шаҳри «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, шаҳар инфратузилмаси ва ижтимоий объектларнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитларини яратиш ва ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш, ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжуд муаммоларини (тиббий, маиший, ҳуқуқий) масалаларини ҳал этиш чораларини давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ушбу ҳамкорлик меморандуми ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳаётда тенг иштирокини таъминлаш ва муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида назарда тутилган.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.


Отправить комментарий
Отправить комментарий