Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси”да Ногиронларга нисбатан жаҳон ҳаракат дастури ва Ногиронлар учун тенг имкониятларни таъминлаш стандарт қоидаларида қайд этилган принциплар ва дастуриламал мўлжаллар ногиронлиги бўлганларга янада тенг имкониятларни таъминлаш учун миллий, минтақавий ва халқаро даражалардаги стратегиялар, режалар, дастурлар ва тадбирларни рағбатлантириш, расмийлаштириш муҳимлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан шу ташкилотнинг ишчи-ходимлари учун қадимий Хива шаҳрининг тарихий маркази – “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда муаззам “Арда Хива” мажмуасига туристик саёҳат ташкил этилди.

Бўлинма ходимлари саёҳат мобайнида Хивадаги қўриқхонада ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятларни таъминлаш стандарт қоидаларига қанчалик амал қилинганини амалда кўрдилар ва тўсиқсиз муҳит яратиш борасидаги тажрибаларни ўргандилар.

Жаббар НАРБАЕВ,
ЎзНА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси.

Манб: “IMKONIYAT” №11 son (59) 2026 yil 6 iyun