Нукус давлат техника университети талабаси “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Президентимизнинг тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Нукус давлат техника университети “Компьютер илмлари” факультетининг 4-босқич талабаси Хусниддин Усмонжонов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Университет жамоаси Хусниддин Усмонжоновни ушбу муносабат билан табриклаб, ўқишида ҳамда спорт соҳасида янги ютуқлар, келгусидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди!
Манба: Нукус ДТУ матбуот хизмати.



Отправить комментарий
Отправить комментарий