Қўнғирот тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамкорлигида “Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” лойиҳаси доирасида ўқув-семинар тренинг ташкил этилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, улардан амалиётда фойдаланиш тартиби ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар давомида инклюзив муҳитни шакллантириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва ижтимоий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам кенг ёритилди.
Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда тенг имконият ва инклюзив муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Манба: Қўнғирот тумани ҳокимлиги


Отправить комментарий
Отправить комментарий