Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари масаласига бағишланган давра суҳбати Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Ногиронлар ҳуқуқлари – ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс ҳеч қандай чеклашларсиз эга бўлиши лозим бўлган ҳуқуқ ва эркинликлардир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Ж.Нарбаев, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассиси А.Қурбаниязов, Нукус шаҳар Инсон ижтимоий хизматлар маркази ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи сектор бошлиғи Б.Ҳакимов, институтда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган талабалар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида ногиронлар ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шароитлар ва имкониятлар кенг муҳокама қилинди.

Тадбир савол-жавоблар ва фикр алмашинувлар билан давом этди.

Манба: НукусДПИ матбуот хизмати.