Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ Тараққиёт дастури (PROON) молиявий кўмагида амалга оширилаётган "Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни ошириш" грант лойиҳаси доирасида Нукус туманида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида хабардорлигини кучайтириш ҳамда ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларга ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, тиббий хизматлар, таълим, бандлик, ижтимоий хизматлар ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ариза, шикоят ва бошқа мурожаатларни тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни мазмунига кўра тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Манба: Нукус тумани ҳокимияти