Нукус давлат техника университетида магистрантлар иштирокида уларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда магистрантларнинг магистрлик диссертатсиялари доирасида олиб бораётган илмий изланишлари, тадқиқот мавзуларининг мазмун-моҳияти, белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда эришилган натижалар атрофида муҳокама қилинди.
Шунингдек, илмий тадқиқотларни олиб боришда замонавий ёндашувлардан фойдаланиш, илмий манбалар билан ишлаш, тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш, илмий мақолалар тайёрлаш ва уларни нашрга тақдим этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишга "Сунъий интеллект" факультети, Дастурий инжиниринг мутахассислиги 2-босқич магистранти болалигидан II гуруҳга ногирон Саламат Авезов иштирок қилди.
Мулоқот давомида магистрантларнинг илмий ишлари юзасидан фикр ва таклифлар билдирилиб, тадқиқотларни янада такомиллаштириш, диссертатсия ишларини сифатли тайёрлаш ҳамда илмий фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Саламат АВЕЗОВ,
Нукус давлат техникалари университетининг магистранти.



Отправить комментарий
Отправить комментарий