Мамлакатимиз ҳар бир фуқароси шаҳар автотранспортларида, темир йўл транспортларида фойдаланиш ҳуқуқи, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий инфратузилма объектларидан, хусусан, Нукус халқаро аэропорти хизматларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ва қулай фойдаланиши мақсадида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда навбатдаги жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

Мазкур ўрганишдан кўзланган асосий мақсад – аэропорт ҳудудида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар, бинога кириш имкониятлари, пандуслар, эшиклар ва остоналарнинг қулайлиги; ҳаракатланиш йўлаклари, ахборот белгилари ва навигация ҳолати; ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган ҳожатхоналарнинг мавжудлиги ва ҳолати; лифтлар ва амбулифтларнинг мавжудлиги, техник ҳолати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятлари; ногиронлиги бўлган йўловчиларни самолётга чиқариш ва самолётдан тушириш учун яратилган шароитлар; кўзи ожиз ва заиф кўрувчи йўловчилар учун тактил йўлаклар ҳамда аэропорт ходимлари томонидан йўловчиларга ёрдам кўрсатиш тартибини, яъни инклюзив инфратузилма ҳолатини кўздан кечиришдир.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, Нукус халқаро аэропортида ногиронлиги бўлган йўловчилар учун хизмат кўрсатиш борасида яратилган шароитлар, бинога кириш ва чиқиш қаватлари ўртасида ҳаракатланиш имкониятлари, автомобиль турар жойлари ҳамда йўловчилар учун мавжуд қулайликлар ўрганилган ҳолда, аниқланган камчиликлар юзасидан бинонинг юқори, яъни иккинчи қаватига чиқиш учун лифт ҳамда автомобиллар учун махсус ажратилган турар жой ва тегишли йўл белгиси мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Аэропорт маъмурияти жамоатчилик назорати давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда таклиф ва тавсиялар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини тақдим этиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун тенг ва тўсиқсиз муҳит – тенг имкониятлар сари инклюзив жамият барпо этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Саламат Авезов,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.