Мен болаликдан ногирон бўлган, доимий парваришга муҳтож икки нафар фарзандимни парваришлаб келмоқдаман. Менга ногирон болаларимга қараганлигим учун 50 ёшдан нафақага чиқиш мумкинми?

Ҳа. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунида Болаликдан ногирон болаларнинг оналарига имтиёзлар белгиланган.

Қонуннинг 12-моддасига кўра, агар болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда, яъни 50 ёшда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Саволга ҳуқуқшунос Мирзоҳид Шоқаламов жавоб берди.

Манба: KUN.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.