Мен хусусий фирмада ишлайман. Турмуш ўртоғим вафот этганлар, 14 ёшли ногирон фарзандим бор. Мени хизмат сафарига жўнатишмоқчи, рад этишга ҳуқуқим борми?

Бу ҳолатда Сиз бемалол хизмат сафарига боришни рад этишингиз мумкин. Чунки Меҳнат кодексининг 228-моддасига кўра, ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

Шу ўринда яна бир нарсани эслатиб ўтишни жоиз деб топдик. Меҳнат кодексининг 1-моддасига кўра, мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Яъни Сиз ишлаётган хусусий фирма ҳам меҳнат қонунчилигига қатъий риоя қилишга мажбур.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.