Кимлар ёлғиз пенсионерлар ҳисобланади. Уларга қандай солиқ имтиёзлари берилган?

Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ёлғиз пенсионерлар деганда ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёки ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар тушунилади.

Ёлғиз пенсионерлар жисмоний шахс сифатидаги ўзига тегишли бўлган ерлар учун ер солиғидан озод этилган.

Ушбу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномасини тақдим этганда қўлланилади.

Манба: hudud24.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.