Отам билан бирга ёлғиз яшаймиз. Улар 12 йилдан буён I гуруҳ ногирони. Мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга эмаслар. Отам 84 ёшдалар. Эшитишимча, уларга қараган даврим стаж сифатида ҳисобга олиниши мумкин экан.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси 1-қисм “д” – бандида I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади, деб белгиланган ва ушбу модданинг 2-қисмига кўра, мазкур модданинг «д» – «и» бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» – «г» бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

Демак ўрнатилган тартибда, Сиз отангиз 80 ёшга тўлган вақтидан бошлаб унга қараган даврингиз тегишли ҳужжатларни расмийлаштирганингиздан сўнг иш стажингизга қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Манба: Poytaxt_adliya

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.