II гуруҳ ногирони суғурта қилишда қандай янгиликлар бор. Ласетти машинаси суғурта қилиш учун қанча маблағ керак бўлади. Шу туғрисида маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарорининг 4-иловаси “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”нинг ИИИ Бўлим 33-бандига мувофиқ ногиронларга мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига тегишли бўлган битта транспорт воситаси бўйича суғурта мукофотини тўлашда суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов (чегирма) берилади.

Шунингдек, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича автотранспорт воситаси суғурта қилинмайди балки, транспорт воситалари эгалари ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шаxсларнинг учинчи шаxс олдидаги жавобгарлиги суғурта қилинади.

Манба: «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.