Мен 2020 йил Институтнинг бакалавр босқичини битирдим, II гурух ногирониман. Ҳозирги вақтда Президентимиз томонидан ногиронларга олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун берилаётган давлат гранти асосида ажратилаётган имтиёзлар магистратура босқичига ўқишга қабул қилиш учун ҳам амал қиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига ИЛОВА “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” низомга мувофиқ, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш белгилаб қўйилган.

Афсуски, ушбу низомдаги давлат гранти квоталари магистратура босқичига таътбиқ этилмайди.

Манба: Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ?у?у?и Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: ?оя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуру? ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.