Биз саховатли халқмиз. Бу қадрият азалдан қон-қонимизга сингиб кетган. Бундай меҳр-саховатга йўғрилган кўмаклар коронавирус пандемияси давом этаётган даврда Элликқалъа туманида ҳам изчил давом қилмоқда.

Бугун, "Қирққиз" Овул фуқаролар йиғини, 1-сектор худуди "Қирққизобод", "Беруний", Улуғбек", "Наврўз" аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шаҳслар ва ёлғиз қариялар аниқланиб якка тадбиркор Қурбанбой Султанов томонидан жами 10 та оилага бир қоп ун билан бирга озиқ–овқат маҳсулотлари бепул тарқатилди. Фуқароларга берилаётган бундай эътибор ва хайр-эҳсонлардан аҳоли хурсанд.

"Бундай синовли кунларда одамлар бир-бирига нисбатан хайрихоҳ бўлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томонидан мушкул аҳволга тушган элдошларимизни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қалдриятларидан саналади. Ишонамизки, бундай синовли кунларни биз, албатта, енгамиз ва қилинган яхшиликлар хотираларимизда муҳрланади" – дейди тадбиркор.

Манба: Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.