Яшаб турган ҳовлимни кадастр ходимлари ўлчаб кетишган. Пулим йўқлиги сабабли тўлов қилолмаганман. Кадастр ҳужжат олишим учун қандай йўл тутсам бўлади? Онам биринчи гуруҳ ногирони.

I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50%ни ташкил қилади.

Асос – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори.

Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб, ушбу имтиёздан фойдаланишигиз мумкин.

Манба: Poytaxt_adliya

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.