Уч йил олдин, аниқроғи 2019 йил 9 август куни Mehrtilsimi.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуслигида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама юксалтириш мақсадида "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ишга туширган эдик.

3 йил мобайнида канал орқали қатор ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва давлатимиз тамонидан қобул қилинган #қарор ва #фармон қонунчилик соҳаларидаги 1991-2022 йиллар оралиғидаги қарор ва фармонлар тўплами. #Қонунчиликдаги_янгиликлар жами теглар сони 66 тани ташкил этади кичик лойиҳаларини амалга оширишга ҳаракат қилдим ва тўхтовсиз изладим.

Базамизда мавжуд ўзбек тилида 451 саволлар манбаларини кўрсатилган ҳолда ёритилган бўлиб, қорақалпоқ тилида 39 саволлар шулардан 32 видео жавобни ташкил қилиниб, ЮРИСТ – Ойбек Юсуфбекович ИСОҚОВ тамонидан эса 5 саволга мантнли ва 3 аудио овозли таризда жавоб берилди. «Мадад» – ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Амангул Алдамуратова томонидан ёзма равишда ўзбек тилада 5 саволга жавоб берди.

Канал статистикаларига эътибор берадиган бўлсак, ўткан йили каналимда обуначилар сони 394 ташкил қилган бўлса ҳозирда 341 сони ташкил қилади. Бу дегани йил давомида 53 сон обуначиларимиз даврамиз сафидан чиқишди. Аксарият фойдаланувчилар ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг ота-оналари ва бошқа шахслар ҳисобланади.

Ногиронлар ҳуқуқи бўйича фойдаланувчилар каналим орқали маълумотлар олиб, ўзлари қизиқтирган кўплаб саволлар билан муражаат қилишади.

Энг қувончли янгилик 28 март, 2021 йили MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайтининг мобил иловаси ишга тушди. Телефонингиз камераси билан QR-кодни сканерланг APK файлини юклаш имкониятингиз мавжуд.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўпламининг икки йилиги ва “Ногиронлик ҳуқуқлари” мобил иловасини ишлаб чиқишди.

Ушбу иловани TexnoPOS IT мактаби ассосичи Шарапат Қалабаев ва мактаб ўқувчилар Алишер Қазақбаев, Нурлибай Кошкинбаев билан ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига оид барча маълумотлар ўзбек тилининг кирилл ва лотин тилида жамланган иловани ишлаб чиқди.

Хуллас, ногиронлиги бўлган шахслар учун амалга ошириладиган истиқболи лойиҳалар кўп. Икки йиллик сарҳисобимиз шу.

Нолимаймиз албатта, борига шукур қиламиз. Умид қиламан келажакда "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали ягона интерактив портал яратишда тўла асосли бўлиши сўзсиз ишонч билдираман.

Сиз азизларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга самимий меҳрингиз ва эътиборингиз учун ташаккур билдираман! "Disability Rights" – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами ижтимоий телеграмм канали сизлар учун хизмат қилади.

Раҳмат азизларим!

Саламат Авезов,
Канал администратори.