Мени 2016 йилда тўғулган бир нафар ўғлим бор. Ўғлим тўғма юрак пароги билан ва қўшимча касалик билан тўғилган. Шу сабабли мен бирон жойга ишлашга имкон бўлмаяпди. Ўғлимни парвариши билан банд бўлиб қолдим. Ўзим ёлгиз онаман боқувчимиз йўқ шароитим оғир уй жойга муҳтожмиз. Оналарга берилаётган нафақа пулини олишим мумкинми?

“Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–74-сон, 17.02.2022 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган. Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатига  мувофиқ тайинланади.

Саволга Амангул АЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.