15 февраль – собиқ совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилган кун Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилганига 29 йил тўлди.

Шу муносабат билан Қўнғирод тумани хокимлиги томонидан жангчи фахрийлар учун «Шаңарақ» ресторанида байрам дастурхони ёзилди.

Байрам дастурхонида маҳаллий ҳокимият вакиллари, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Қўнғирод тумани Қизил ярим ой жамияти ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирод бўлими раҳбарлари қатнашти.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатсияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими