Мен банкдан оилавий тадбиркорлик йўналишида кредит олгандим, лекин 2 йилдан бери тўлай олмаяпман юритмокчи бўлган бизнес ишим бўлай тўхтаб колди. Ҳозирги кунда мени суд ишидан кейин ижрога беришган. Мендан банк ногиронлик пенсиямни тўлик кредитга тортиб олиши мумкинми?

Aдлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 апрелдаги 3294-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига кўра, шахсий банк картасидаги пул маблағларини уни сақловчиси ҳисобланган жисмоний шахсгина бошқариши мумкин, чунки банк карта ҳисоб-варағидаги пул маблағлар банк картаси бошқарувчисининг мулки ҳисобланади. Унинг руҳсати билан оила аъзолари ва бошқа шахслар картадан фойдаланиши мумкин.

Низомнинг 3-бандида мана бундай қоидалар бор: банклар томонидан банк картасини емиссия қилиш, хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек тўлов тизими қоидалари ҳамда тўлов тизими иштирокчилари ўртасида тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади. банк ва қарз олувчи ўртасидаги шартномада, шу жумладан, кредит шартномасида кўрсатиб қўйилмаган бўлса, банкнинг қарз олувчига тегишли бўлган банк картасидан қарзни қоплаш учун пул маблағларини йечиб олишга доир ҳаракатларини асоссиз дейиш мумкин.

Шунингдек, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида қонуннинг 66-моддасига кура,  Ижро ҳужжатлари бўйича қарз тўлиқ узилгунга қадар, қарздорга тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кўпи билан еллик фоизи ушлаб қолиниши мумкин.

Бир неча ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратилганда, ходимда иш ҳақининг еллик фоизи сақланиши лозим.

Саволга Амангул АЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.