Жорий йилнинг 10 февраль куни пайтахтимиздаги “NEO” ресторанида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази “ImkonLab” ижтимоий инновациялар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион ғоя ва ёшларнинг бизнес лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот доирасида жами 14 лойиҳалар намойиш этилди. Маълумки, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони расман 700 мингдан ошган. 2022 йил бошида Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда мамлакатдаги ногиронлиги бор шахслар сони аҳолининг 2,1 фоизини ташкил этиши қайд этилган.
Актуаль лойииҳалар сифатида Нуратдинова Бағилаш “Кўришда машақатларига душ келаётган болаларни Браил тизими орқали ўқишга ўргатиш”, Тўрежанов Ислам “Туристлар учун сурдо таржимали мобил дастур” лойиҳаларини алоҳида эътиборга сазовар бўлди.
– Дунёда 300 дан ортиқ турли хил имо-ишора тиллари мавжуд ва уларнинг аксарияти тўлиқ табиий тиллар сифатида тан олинган. Шунингдек, халқаро имо-ишора тили (International sign language, ISL) ҳам мавжуд бўлиб, “Туристлар учун сурдо таржимали мобил дастур” ногиронлиги бўлган кар ва эшитиш қобилияти заиф одамлар ҳамма қатори дунё бўйлаб сайёҳат қилиш имконияти доирасида мобил дастури ёрдамида мулоқотда қўлланилади – дейди лойиҳа муаллифи И.Тўрежанов.
Отправить комментарий
Отправить комментарий