– Ногиронлиги бўлган шахслар санаторийларда даволаниш учун йўлланма олиш масаласида қаерга мурожаат қилиглари керак?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-ноябрдаги “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти тастиқланган.

Ушбу регламентга кўра, 2022-йил 1-июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали берилмоқда.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

–  уруш ногиронларига ва қатнашувчиларига тенглаштирилган шахслар;

– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги ниқоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

– республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

– ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объекларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Йўлланмалар қуйидаги отифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

– уруш ногиронларига ва қатнашувчиларига тенглаштирилган шахслар;

– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги ниқоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

– ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объекларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсла, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахслар;

– ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;

– ёшга доир пенсия олувчилар.

Давлат хизматлар кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади.

Саволга Яҳё МАМАДАЛИЕВ,
“Мадад” ННТ бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: "Inson va qonun" №05 (1365) 2023-yil 7-fevral

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.