2023 йил 21-июль куни Ўзбекистон Ногиранлар Ассоциацияси Қароқалпоғистон Республикаси худудий бўлими 2022 йил 21 октябрьдаги «Шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослаштириш» тўғрисидаги КҚ-415-IV-сон Сенат Кенгашининг Қарорининг 6 банди хамда Узбекистон Республикаси Президент хузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2022 йил 4 октябрдаги 11-РА 2/1-2981-сон топшириги, ижроси буйича жамоатчилик назорати Шўмоной туманида ўтказилди.

Мақсад барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашканлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўтказиш ва келиб чиққан муомаларни бартараб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Жамоатчилик назоратини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Шўмоной тумани бўлими, Оилавий поликлиникаси ва Давлат хизматлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси Шўмоной тумани бўлимида ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатсияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими