Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Раислигида 2023 йил 11 апрель куни Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш Мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университете Нукус филиали директора, профессор Байрамбай Еримбетовга Элликқалъа туманида яшовчи жами 22 нафар ижтимой ҳимояга муҳтож ёшлар бириктирилган эди.

Бугун филиал директори, профессор Байрамбай Еримбетов уйма-уй юриб, ўзига бириктирилган «Ақчакўл», «Қаватқала», «Чўпон», «Истиқлол» ва «Тошкент» маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳолидан хабар олди.

Учрашув давомида директор ёшлар ва ота-оналари, шу билан бир қаторда қизиқишларини сўради. Ёшлрнинг қизиқишларини инобатга олиб, «Чўпон» маҳалласида яшовчи Раъно Азатова, Мунира Болтабоева, Оғабек Гулимбоев, «Тошкент» МФЙда яшовчи Сейтмурат Сарсенбаев, Руслан Қодиров, «Истиқлол» МФЙда яшовчи Зебинисо Ҳакимбаева, «Қаватқала» МФЙда яшовчи Бабажан Аметов, Сарвар Реймбаев, «Ақчакўл» МФЙда яшовчи Камрон Қурамбоев, Раъно Ражаббаеваларга замонавий компьютерлар совға қилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва
спорт университети Нукус Филиал матбуот хизмати.

Манба: www.uzdjtsunf.uz