“3-Декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга эркин ҳаракатланиши учун аравачалар етказиб берилди.

Беруний тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи У.Матирзаев ва масъул раҳбарлар ушбу хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, байрам билан табриклади ва совғалар берди.

Манба: Беруний тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати