Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг ўтказилаётган жамоатчилик назорати ўз самарасини кутаётганлиги айни ҳақиқатдир.
Айниқса, уларнинг тиббий хизматлардан, жумладан Нукус шаҳридаги "Навбатсиз хизмат кўрсатилади" белгилари "Мир", "Ажинияз", "Бесқала" дорихоналар хизматидан тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича ўтказилган жамоатчилик назорати ўз самараси сифатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи (кузатиб борувчи) бир нафар фуқаро учун дорихоналарда навбатсиз хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилди. Шу нуқтаи назардан, дорихоналар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
– Пойтахтимиздаги дорихоналар ногиронлиги бўлган шахслар учун жисмоний жиҳатдан қулай, кириш жойларида пандуслар мавжудлиги, эшиклар кенглиги, ногиронлар аравачалари учун мос муҳит яратилиши талабга жавоб берилиши, энг асосий “навбатсиз” хизмат кўрсатилиши ўтказилган жамоатчилик назорати самарали ва сифатли хизмат кўрсатишга асос бўлади, – дейди Т.Утамбетов.
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими масъул ходимлари ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва адолатли муҳит яратишда жамоатчилик назоратини доимий равишда ўтказилиши ва тўсиқсиз инклюзив жамият сари ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.


Отправить комментарий
Отправить комментарий