Қорақалпоқ давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонлик абитуриентлар, талаба-ёшлар, докторантлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва бошқа фуқароларнинг мурожаат ва шикоятлари тингланиб, уларнинг масалаларига амалий ечимлар берилди, айрим масалалар бўйича эса ижобий ечим топиш учун масъулларга қўшимча вазифалар юкланди.
Сайёр қабулига болалигидан II гуруҳ ногирони Саламат Авезов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг «Ўқув ёрдамчи бўлими» кабинет мудири, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ишлаш хизмати 1-тоифали мутахассиси 8 (саккиз) йилдан буён ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан фойдаланган ҳолда магистратура босқичига ўқишга кириш бўйича мурожаат қилди.
Видео YouTube:
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий