– Ногирон болам бор. Фақат унга ғамхўрлик қиламан. Пенсия ёшигача ҳеч каерда ишлай олмасам менга пенсия тайинланадими?

–  “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсияга чиқишда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Бунда, қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.

Ушбу қараб туриш вақти фуқарода умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Агар фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлмаган тақдирда 18 ёшгача болага қараб туриш даври иш стажига ҳисобланмайди. 

Бундай вазиятда фуқарони ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида унга “ёшга доир нафақа” тайинланади.

Маълумот учун, ёшга доир нафақага  

– эркаклар 65 ёшдан;

– аёллар 60 ёшдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлса;

– болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар 55 ёшдан чиқишлари мумкин.

Манба: Ижтимоий ахборот

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.