Тўрткўл туманида Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди Тўрткўл туманида 1 декабрь куни “Меҳр-мурувват ҳафталиги” ўтказилиб, Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди. Жумладан, сана муносабати билан туман марказидаги “Руслан” кафесида ўтказилган тадбирда тумандаги ногиронлиги бўлган инсонлар таклиф этилиб уларга байрам дастурхони ёзилди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда туман ҳокими ўринбосари У.Аллабергенов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Ю.Ходжания, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси туман бўлими раиси У.Латипов, «Қизил Ярим Ой» жамияти раҳбари А.Сул танов, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти Тўрткўл туман бўлими ҳамда туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Х.Матназаров, Қорқалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев, Ўзбекистон Чернобилчилар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими раҳбари каби масъуллар ўз табрикларини билдирдилар.

Тўрткўл тумани Мадаит бўлими хушевоз хонандалари иштирокида ижро этилган миллий мумтоз қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Жамият аъзолари бир дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурдилар. Тадбир якунида иштирокчиларга Тўрткўл тумани ҳокимликнинг эсталик совғалари топширилди.

Манба: Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати