2023 йил 2 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлиги тамонидан "3 декабрь – Халкаро ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Хон" ресторанида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга жами 70 нафар имконияти чекланган ногиронлиги бўлган шахсларлар иштирок этишди. Байрам дастурхони ёзилиб туман "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази тамонидан болалар учун ногиронлар аравачалари, эшитиш мосламалари ва қултик тайёқлар такдим қилинди.

Барча тадбир қатнашчиларига Амударё туман ҳокимли тамонидан совғалар улашилди ва туман "Маданият саройи" ходимлари тамонидан концерт дастури намойиш қилинди.

Манба: Амударё тумани Матбуот хизмати