1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида «3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни» сифатида эълон қилинди.

Бундан асосий мақсад ногиронларнинг муаммоларига, хусусан, уларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокида юзага келадиган муаммоларига  жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, ногиронлар қадри, ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилишдан иборат.

Ҳар йили мазкур сана доирасида бутун жаҳон бўйлаб турли байрам ва тадбирлар ўтказилади. Хусусан Тахиатош тумани "Жайхун" маҳалла фуқаролар йиғинида туманга бириктирилган касаба уюшмаси вакили Г.Палўаниязова ва маҳалла хотин-қизлар фаоли Ж.Бекбергенова билан биргаликда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Манба: Тахиатош тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати