– Ногиронлиги бўлган шахслар камситилса ёки юзига солса қандай чора кўриш мумкин?
– “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари
тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга
нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, истисно этиш, четлатиш, чеклаш ёки афзал
кўриш, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан
фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратишни рад этиш тақиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий