Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатор Б.Матмуратов  Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги йил байрами табригини аҳолига етказиш мақсадида Элликқалъа тумани Элликқалъа овул фуқаролар йиғинида бўлиб ҳудуд аҳолиси билан учрашди.

Учрашув давомида сенатор Б.Матмуратов маънавият ва маърифатни тарғиб қилишда китобнинг ўрни беқиёслиги борасида ёшларга тушунча берди ва ҳудуддаги умумтаълим мактабида таълим олаётган иқтидорли ёшлар, маҳалла фаоллари  ҳамда фахрийларга 50 тадан ортиқ  бадиий китоблар совға қилди.

Шундан кейин, Элликқалъа овул фуқаролар йиғини Пахтакор аҳоли пунктида яшовчи Қурбанбаева Ўғилжон  ва Давлетова Болтабикаларнинг ногирон фарзандлари холидан хабар олдилар.

Манба: Элликқалъа тумани Ҳокимлиги Матбуот хизмати