Болалар бизнинг келажагимиз, эртанги кунимиз давомчилари. Дунёга фақат яхшилик кўзи билан боқувчи бу пок қалб эгалари ҳамийша эътиборга, меҳир кўрсатишга лойиқ.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияровлар Тахиатош туманида жойлашган Болалар уйига борди.

Дастлаб меҳмонлар яратилган шароитлар билан танишди. Сўнг болалар уйи тарбияланувчиларига совғалар ва кийим-кечаклар топширди.

Маълумот учун, Президентимизнинг 2023 йил 1-июнь кунги 82-сон Фармони билан 2024 йил 1-январьдан бошлаб меҳрибонлик ва болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси Матбуот хизмати