Жорий йил 29 январь куни, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси аъзоси бўлган «Ўзбекистон Чернобилчилар» ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан Чернобиль АЭС фожиаларидан жабр кўрган аъзоларидан хабар олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фондининг «Ҳар доим биргамиз!» грант лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги Хўжайли ва Қанликўл туманларида Чернобиль фожиаларидан азият чекган аъзоларининг саломатликларини тиклаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган аъзоларимизга дори-дармон ва моддий томондан ёрдамлар кўрсатилди.

Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими