Ҳар қандай ютуқ, ҳар қандай ғалабанинг замирида аввало меҳнатсеварлиги ва ўзига бўлган қатъияти, спортчилар каби мардлик ва жасорат мужассамлиги, имконият ва шароитларидан қатъий назар эл-юрт тараққиёти учун илдамлик билан барчалар қатори юксак ишончи сари интилаётган хотин-қизларимизнинг ҳар бир жабҳаларида фоалиги ва муносиб ҳиссасини қўша олиши айни ҳақиқат.

Дарҳақиқат ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятда ўз ўринларини мустаҳкамлаш, билим ва касб эгаллаши, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, энг асосийси спортга жалб қилиш кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жулдиз Ешимова 2018-2022 йиллари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча 2 фоизли давлат гранти квоталари асосида “Тарих” факультетида таҳсил олган.

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, паралимпиадани янада  оммалаштириш ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш муҳим омил ҳисобланади.  

Жулдиз Ешимова 1997 йили Хўжели туманида туғилган. Болалигидан II гуруҳ ногирони. У спортнинг оғир атлетика турига меҳр қўйиши, ўз олдига қўйган мақсадларига иштиёқ билан боғлаган холда 2019 йилдан бошлаб шуғулланиб бошлади.

Қисқа муддат ичида у юқори чўққилари забт этиб, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика мусобақасида иштирок этиб, совриндорлар қаторидан 3-ўрин ғолиби бўлган.

2023 йили Олимпиада ва паралимпия Ўқ отиш тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси мусобақаси 1-ўрин соҳибаси “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

Мамлакатимиз ногиронлиги бўлган шахсларни оталарча ўз бағирларига олган холда  қўлларимиздан тутиб барча соғлом инсонлар қаторида кўриши бу юксак эътирофи ва ғамхўрлиги деб биламан.

Жулдиз Нукус шаҳридаги «Моно Маркази» ногиронлиги бўлган шахслар учун бепул ташкил қилинган бепул Компьютер саводхонлиги бўйича 2 ойлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб сертификатини олди.

Айни пайтда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига ташкилий ишлар бўйича мутахассиси, Ассоциациянинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ташкилий ишларни юқори даражада ўтказишига масъул ходими.

У Ассоциациямизнинг энг илғор ва иқтидорли ходимларининг бири. Эътиборли томани, изланувчан, ногиронлиги бўлган шахслар учун етарлича шароит, имконият яратилган ушбу ташкилот даргоҳида Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган конференция ва ҳар хил тадбирлар фаол иштирокчиси.

Жулдиз уларда фаол иштирок этиб, ўз билим ва салоҳиятини кўрсатишга эришди, барчалар эътирофига сазовор бўлган фидойи ходим.

– Эътироф этиш керакки, ўзининг касбий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, касбига бўлган муҳаббатини спорт билан уйғунлаштирган ишини фидойилик ва масъулият билан ёндашади, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Жаббар Нарбаева.

Жулдиз ўз касбини спорт билан балки ташкилий ва етакчилик қобилиятини ҳам ўзида уйғунлаштира олган.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.