Ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириш – бу ногиронлиги бўлган шахсларнинг қонунлар, ҳуқуқий нормаларини ҳақида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан БМТ Тараққиёт дастури (ПРООН) кўмагида амалга оширилаётган «Оролбўйи ҳудудида инклюзив ҳуқуқий маданиятни юксалтириш» грант лойиҳаси доирасида Амударё туманида ўқув-семинар тренинг ўтказилди.

Ўқув-семинар тренингида юрист-консультант ҳамда Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Р. Айбергенов, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж. Нарбаев, бўлим раиси ўринбосари Ж. Ганиев, Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш сектори бош мутахассиси Ю. Нуриллаева, шу марказ бош менежери М. Бальаев, ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Амударё туман бўлинмаси бошлиғи Н. Сарибаев, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Гранд лойиҳанинг асосий мақсади: ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари, давлат органларига мурожаат қилиш тартиби, ариза, шикоят ва таклиф ёзиш қоидалари, ҳуқуқий маълумотларни онлайн излаш, Advice.uz – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга онлайн режимда бепул ҳуқуқий ахборот ва маслаҳат берувчи интерактив портал, Mehrtilsimi.blogspot.com – ижтимоий-ҳуқуқий сайт, Юридик Telegram-bot’дан фойдаланиш тартиби, яъни шу бот орқали ҳуқуқий маълумотлар олиш ва дастлабки ҳуқуқий ёрдам олиш йўл-йириғлари, ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида кенг турда маслаҳатлар беришдир.

Ўқув-семинар тренинг давомида иштирокчиларига ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмаса, улардан фойдалана олмайди ва қандай тартибда юқори турувчи ташкилотларига мурожаат қилиш, яъни қонун устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш, ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ота-оналари учун ҳуқуқий маданиятнинг жамият учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчилар мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган ҳолда, ҳуқуқий маданияти юқори бўлган жамиятда ҳар бир шахс қонун устуворлигини таъминлаш уни ҳурмат қилиши ва уларга риоя қилишига ишонч билдиришди.

Саламат Авезов,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.