Ислом Тлепов "Не жаңалық?" телеграмм канали асосчи “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан "Умид учқуни" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ўз навбати Ислом Тлеповни Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими жамоаси номидан самимий табриклаймиз.

Маълумот учун, Ислом Тлепов "Не жаңалық?" телеграм каналида 100 мингдан зиёд обуначилари бор. Янгиликлар билан бўлишиш учун у мунтазам равишда мамлакат ва дунёда юз бераётган воқеаларни ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржима қилиб барчани хабардор қилишга ҳаракат қиляпти.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.