– Мен II гуруҳ ногирони сифатида "Ахборот технологиялари" мутахассислиги бўйича нодавлат таълим ташкилотида 3 ойлик ўқув курсида ўқишга кирдим. Бироқ, ўқишга тўлашга пулим йўқ. Давлат хизматлари маркази орқали ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия олсам бўладими, менга қанча миқдорда субсидия берилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарори билан тасдиқланган “Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти” талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ўқиш харажати учун субсидия – ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти ҳамда ушбу Регламентда келтирилган умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун ажратиладиган субсидия ҳисобланади.
Регламентнинг 3-бандига кўра, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади. Ўқиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаслиги лозим.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарори
Манба: Ижтимоий ахборот
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий