Жорий йил 16 октябрь куни Тахтакўпир туманида барпо этилган “Қоратерен” экотуризм мажмуасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ҳамда аъзо Нодавлат нотижорат ташкилотлар, барча миллий маданий марказлар фаоллари иштирок этди.

Маълумот учун Тахтакўпир туманининг Даухара овули, Қоратерен кўли атрофи туристик масканга айланиб, 10 та ўтовлар, 17 та шаҳар ва туманларнинг утовлари, концертлар учун саҳна ва томошабинлар майдончаси қурилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Ўринбаев сўзга чиқиб, янги қуриб битказилган этно-туристик мажмуанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Шунингдек очилиш маросими давомида Орол балиқларидан 99 хил таом, қора уйлар ёнида турли миллат вакилларининг кўргазмалари, тасвирий санъат намуналари, театрлаштирилган хореографик концерт дастури намойиш этилиб, бу ўз навбатида меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими