“Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш фаоллик ҳаракати” дастури доирасида “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” мавзусидаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
Элликқалъа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева, туман ички ишлар бўлими масъуллари, Республика маънавият-маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлими бошлиғи А.Матниязовалар билан ҳамкорликда “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган” дастурлар доирасида “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” мавзусида тумандаги 1-сонли спорт мактабида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақа ташкил қилинди ва 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маданий, ҳуқуқий ва концерт тадбирлари ўтказилди.
Маълумот учун: Ушбу фаоллик 2008-йилдан буён БМТнинг Бош котиби ва Аёллар ташкилоти томонидан ўтказилиб, ҳар йили 25-ноябрдан 10-декабргача бутун дунё бўйлаб глобал ҳаракат сифатида нишонланади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий