Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-кувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Биз биргамиз» мақсадли лойиқаси асосида Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида истиқомат қиладиган кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жойларини қиш мавсумига тайёрлаш – иситиш мосламаларини ўрнатиш, уй томларини шифрлаш, эшик ва ойналарини янгисига алмаштириш сингари ишлар амалга оширилди.
Тумандаги "Қара кўл" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ажинияз кўчаси, 19-уйда истиқомат қилувчи "Хотин-қизлар" дафтарига киритилган, боқувчисини йўқотган Алтингул Бегжанова парваришида бўлган акаси, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган хонадоннинг эшик ва ойналари янгисига ўзгартириб берилди.
Тумандаги эҳтиёжманд оилаларни қишки муаммолардан ҳимоя қилиш ишлари ҳамон давом этмокда.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Манба: Манба: “IMKONIYAT” №24 son 2024 yil 28 dekabr
Отправить комментарий
Отправить комментарий