Беруний тумани «Лолазор» маҳалла фуқаролар йиғинмда «Биз зўравонликка қаршимиз» акцияси ўтказилди. Акцияда туман хотин қизлар бўлими бошлиғи, республика реабилитация ва мослаштириш маркази раҳбари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассиси иштирок этди.
Акция довомида маҳаллада тазйиққа учраган аёллар билан семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда маҳалла фаоллари, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга унинг қурбони бўлиб қолмаслик ва жабирланганлик ҳолатида қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида психологик, юридик тушунчалар берилди.
Тренинг иштирокчилари ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий