Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз биргамиз" мақсадли лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойларнинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартиришдан иборат.

Тумандаги “Таллиқ” маҳалла фуқаролар йиғини, Ақманғит кўчаси, №1/1-уйда истиқомат қилувчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган Бекниязова Ферузанинг ижтимоий ҳолатини ўрганилиб хонанданинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартирилиб уй сиртини сувоқ қилиб берилди.

Лойиҳа ижтимоий шериклари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ижтимоий-маданий ривожлантириш ва жамоат бирлашмалар масалалари қумитаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Даутбай Каипов Фонди томонидан молиялаштирилган.

Таъкидлаш зарурки, бу каби хайрли ва эзгу ишларни тумандаги жами 8 та оилаларнинг уй-жойларнинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартириш режалаштирилган. Зеро, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ногиронлиги бўлган шахларнинг ижтимоий ва моддий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек кўтаришга ўз ҳиссасини қўшаётган Қорақалпоғистон Ногиронлар ассоциацияси Қўнғирот тумани ҳудудий бўлинмасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.